АсосийДунё

БМТ Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик даражасини эълон қилди

Очликни камайтиришдаги энг юқори суръатлар 2019 йилгача кузатилган.

'БМТ Марказий Осиёда  тўйиб овқатланмаслик даражасини эълон қилди'ning rasmi

Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик даражаси 5 баравар камайган. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар берган.

Маълум бўлишича, очликни камайтиришдаги энг юқори суръатлар 2019 йилгача кузатилган, бироқ бу прогресс COVID-19 пандемияси сабабли тўхтаган. 2020-2021 йилларда очликдан азият чекаётганлар сони 2,5 миллион кишига етган.

Дунё миқёсида эса тўйиб овқатланмаслик даражаси 2005 йилдаги 12 фоиздан 2023 йилга келиб 8,2 фоизгача тушган.

Марказий Осиёда соғлом овқатланиш учун кунлик ўртача харажат (харид қобилияти паритети асосида) 2024 йилда бир киши учун 3,78 долларни ташкил этган. 2019 йилда 3,10 доллар бўлган харажат 2023 йилда 3,81 долларга чиққан. Аммо 2024 йилда илк бор пасайиш қайд этилган – 3,78 доллар.

Шунга қарамай, соғлом овқатланиш ҳанузгача минтақа аҳолисининг 14 фоизи учун (тахминан 11,5 миллион киши) имконсизлигича қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:46

    БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Яқин Шарқдаги можаро фонида фуқаролик макони ва сўз эркинлигига босим кескин ошганини маълум қилди.

    'Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди

    NASAнинг Artemis II миссияси Флорида соҳилларидан муваффақиятли старт олди ва экипажни Ой атрофида айланиш учун тарихий саёҳатга олиб чиқди.

    'Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:41

    Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

    Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

    'Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:38

    Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди

    АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трумп Оқ уйда миллатга мурожаат қилиб, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар яқин ҳафталар ичида ҳал қилувчи босқичга киришини маълум қилди.

    'Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 16:27

    Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди

    Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони тўхтатиш учун қўшма тинчлик ташаббусини тақдим этди.

    'Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда —  бу иш берадими?'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 13:59

    Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда — бу иш берадими?

    Си Цзиньпин Яқин Шарқ можаросида воситачилик қилишга ҳаракат қилмоқда.