АсосийЖамият

Бўкада 2 нафар йигит ИИБ ходимини пичоқлади

Вилоят бўйича барча ЙПХ ходимлари огоҳлантирилиб, камералар орқали олиб қочилган машинанинг йўналиши аниқланмоқда.

'Бўкада 2 нафар йигит ИИБ ходимини пичоқлади'ning rasmi

Ҳолат 2025 йил 2 август куни содир бўлган. Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи 2007 йилда туғилган 2 нафар бола Наманган вилоятига кетиш мақсадида Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Cobalt машинасига минишган. Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кириб кетганида улар машинани олиб қочишган.

Тўсиб ушлаш режаси ҳаракатга келтирилгач, уларни Бўка тумани ҳудудида ИИБ ходими тўхтатишга уринган. Аммо улар ходимни пичоқлаб, Cобалтъни қолдирган ҳолда унинг Matiz машинасини ҳайдаб кетишган.

Вилоят ҳудудидаги барча ЙПХ инспекторлари, ЙПХ масканлари ва блок-постлар огоҳлантирилиб, мавжуд камералардан олиб қочилган машинанинг ҳаракат йўналишини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилган.

Шундан сўнг, гумонланувчилар Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ҳаракатланиб кетаётганида уларга ЙПХ инспектори Х.Д. тўхташ ишорасини берган. Бироқ улар инспекторнинг бу талабига бўйсунмай, уни машинада уриб юбориб, йўлда давом этишган. Инспектор эса оёғидан жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида гумонланувчи шахслар Оҳангарон шаҳри ҳудудида ушланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Sea Breeze Uzbekistan” инвестори канализация тизимини ўз ҳисобидан қуради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    “Sea Breeze Uzbekistan” инвестори канализация тизимини ўз ҳисобидан қуради

    Чорвоқдаги йирик туристик лойиҳа экологик хавфсизлик ва инфратузилмага оид хавотирлар фонида муҳокамада қолмоқда.

    'Дорихона сотувчиси ва фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    Дорихона сотувчиси ва фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотди

    Хоразм ва Қашқадарёда “Омнадрен 250” дори воситасини рецептисиз сотаётганлар қўлга олинди.

    'Пойтахтда маст эркаклар инспекторларни дўппосладими?'ning rasmi

    Жамият 06.08.2025 21:34

    Пойтахтда маст эркаклар инспекторларни дўппосладими?

    Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди'ning rasmi

    Жамият 06.08.2025 19:30

    Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди

    Қорақалпоғистонда ўтказилган рейдда ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқарган мактаб ўқувчиси қўлга тушди.

    'Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди'ning rasmi

    Жамият 06.08.2025 19:30

    Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди

    Қорақалпоғистонда ўтказилган рейдда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган мактаб ўқувчиси қўлга тушди.

    'Энди ППХ пулли хизмат кўрсатади'ning rasmi

    Жамият 06.08.2025 18:34

    Энди ППХ пулли хизмат кўрсатади

    Юридик шахслар хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.