АсосийЖамият

Дорихона сотувчиси ва фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотди

Хоразм ва Қашқадарёда “Омнадрен 250” дори воситасини рецептисиз сотаётганлар қўлга олинди.

'Дорихона сотувчиси ва фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Урганч ва Қамаши туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди.

Урганчда хусусий дорихона сотувчиси С.Й. 44 дона ампула “Омнадрен 250”ни шифокор рецептисиз 2,4 млн сўмга сотган пайтда ушланган. Қамашида эса фуқаро Ш.Қ. 50 дона “Омнадрен”ни бошқа бир шахсга 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекси асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар