Евроиттифоқ Грузия ҳукуматини мустақил ОАВ ва ННТлар фаолиятини чекловчи қонунлардан воз кечишга, шунингдек, ЛГБТ ҳамжамияти ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирмоқда.
Акс ҳолда, фуқаролар учун визасиз кириш ҳуқуқи тўхтатилиши мумкин. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе бунга жавобан Евроиттифоқни шантажда айблади.
Айрим экспертлар эса ҳукумат атайлаб “безвиз”ни йўққа чиқаришга уринаётганини, шунда аҳолига Европа “яхши эмас” деган тасаввурни сингдиришни мақсад қилганини айтмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари сўзларига кўра, визасиз режим орқали кўпчилик Европага, айниқса Германия ва Полшага бориб мавсумий ишлар орқали пул топмоқда. Улар учун узоқ муддатли виза олиш деярли имконсиз.