АсосийДунё

Трамп Евроиттифоқ маҳсулотларига янги божхона божлари жорий қилди

Бу қарор Европа билан музокаралар фонида қабул қилинди.

'Трамп Евроиттифоқ маҳсулотларига янги божхона божлари жорий қилди'ning rasmi

Трампнинг айтишича, янги божлар “кўп йиллар давомида АҚШни эксплуатация қилган” давлатларга нисбатан адолатли чорадир.

Шу тариқа, эндиликда Европадан миллиардлаб долларлик божхона тушумлари АҚШ бюджетига йўналтирилади. Аввалроқ 30 фоизлик божлар муҳокама қилинган бўлса-да, улар 15 фоиз этиб белгиланди, бироқ пўлат ва алюминий учун бу кўрсаткич 50 фоиз бўлиб қолмоқда.

Евроиттифоқ эса жавоб чораларини ҳозирча тўхтатиб турибди. Улар орасида 93 миллиард еврога тенг жавобий божлар, АҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритиш ва 750 миллиард долларлик энергетика маҳсулотлари харид қилиш бор.

Шунингдек, Европа Иттифоқи АҚШ автомобилларига нисбатан божларни бекор қилишга тайёр.

    Бошқа янгиликлар