АсосийЖамият

Президент: “Олий таълим тизими реал бозорга мослашиши керак”

Ишлаб чиқарувчиларга мос мутахассис етиштириш бўйича янги тизим жорий этилади.

'Президент: “Олий таълим тизими реал бозорга мослашиши керак”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда олий таълимда молиявий мустақиллик, кадрлар тайёрлаш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, 40 та олийгоҳга молиявий мустақиллик берилган ва бу натижа бера бошлаган. Бироқ муҳандислик, СТЕМ, қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги олийгоҳлар ҳали даромад топиш ва талабаларни жалб этиш борасида орқада қолмоқда.

Президент “тармоқ–корхона–олийгоҳ” тизимини тезроқ жорий қилиш зарурлигини таъкидлади. Аллақачон 25 та муҳандислик олийгоҳида 438 та ишлаб чиқариш кафедралари ташкил этилган. Масалан, Бухоро техника университети 10 та йирик корхонада 20 та кафедра очган.

Йиғилишда, шунингдек, қиймати 1 млн доллардан ошган, 50 дан ортиқ иш ўрни яратувчи ҳар бир лойиҳа учун зарур кадрлар эҳтиёжи аниқланиб, олийгоҳларга аниқ буюртма берилиши белгиланди.

Унга кўра:

Талабалар буюртмага асосан қўшимча модуллар орқали тайёрланади;

Бу модуллар учун кредит баллари берилади;

Талаба 2-курсдан бошлаб билимини инвестор баҳолайди;

Диплом иши инвестор эҳтиёжига мос мавзуда ҳимоя қилинади;

Битирувчини ишга олиш – кафолатли бўлади.

Йиғилишда бюрократик тўсиқлар сабаб хусусий сектор бўш иш ўринларини яшираётгани танқид қилинди. Шунинг учун янги платформа орқали хусусий секторга қулай тизим яратилади.

Эндиликда:

Тадбиркор бўш иш ўрни ва мутахассисликни платформага жойлайди;

Олийгоҳлар “карера маркази” орқали битирувчини корхона билан боғлайди;

Ишга олган тадбиркорга рейтингда балл қўшилади;

Битирувчисининг ярмидан кўпини ишга жойлаштирган “карера маркази”га 500 млн сўм мукофот берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.