АсосийДунё

Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди

АҚШ ва Россия етакчилари 15 август куни Аляскада учрашиши кутилмоқда.

'Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Россия президенти Владимир Путин билан 15 август куни Аляскада учрашишни режалаштирганини маълум қилди. 

“Мен, Америка Қўшма Штатлари президенти ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасидаги узоқ кутилган учрашув 2025-йил 15-август, жума куни буюк Аляска штатида бўлиб ўтади. Қўшимча тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади”, дея ёзди Оқ уй раҳбари.

Ушбу учрашувни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков тасдиқлаган ва Аляскадаги Россия—АҚШ саммитига тайёргарлик осон кечмаслиги билдирган. 

“Шубҳасиз, яқин кунларда Москва ва Вашингтон Аляскадаги олий даражадаги учрашувнинг амалий ва сиёсий жиҳатларини жуда фаол ва қизғин тарзда ишлаб чиқишга киришади”, деди у. 

Унинг сўзларига кўра, учрашув жойи икки давлатнинг географик яқинлиги туфайли танланган.

“Россия ва АҚШ яқин қўшнилар, бир-бири билан чегарадош. Бизнинг делегациямиз шунчаки Беринг бўғозидан учиб ўтиши ва икки давлат раҳбарларининг бундай муҳим ва кутилган саммити айнан Аляскада ўтказилиши мантиқан тўғри кўринади”, деди Ушаков.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:11

    Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди

    Воқеа гувоҳи бўлган болалар полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

    'Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

    Тинчлик келишуви АҚШ воситачилигида имзоланди.

    'Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:20

    Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди

    Ҳолат ортидан 30 дан ортиғи фуқаро бедарак йўқолган.

    'Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:12

    'Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:31

    Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

    Бош консулхона томонидан фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилган ҳамда улар 4 август куни мамлакатга қайтарилган.

    'Самарқандда 923 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлик фош этилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:05

    Самарқандда 923 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлик фош этилди

    Кўп қаватли уйнинг қурилиши вақтида 14 хонадон ноқонуний тарзда газ тармоғига уланган.