Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ва ўз сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.
Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.
Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.
Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.
Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.