АсосийДунё

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

Тинчлик келишуви АҚШ воситачилигида имзоланди.

'Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди'ning rasmi

Озарбайжон ва Арманистон етакчилари бир неча ўн йиллик можаролардан сўнг АҚШ воситачилигида икки томонлама иқтисодий алоқаларни кучайтирувчи тинчлик битимини имзолади, деб хабар бермоқда “Reuters” ахборот агентлиги.

- Томонлар 35 йил мобайнида ўзаро зиддиятда бўлиб келишди, энди эса улар узоқ вақт дўст бўлиб қолишади, - деди Трамп Оқ уй қароргоҳида.

Аслида, икки ўлка ўртасидаги можаро 1980 йилларнинг охирида, асосан, этник арманлар истиқомат қиладиган Тоғли Қорабоғнинг Арманистон кўмагида Озарбайжондан ажралиб чиққанидан сўнг бошланган. Озарбайжон 2023 йилда ушбу ҳудудни тўлиқ назорат остига олди ва натижада юз минглаб арманлар Арманистонга қочиб кетишга мажбур бўлди.

Трампнинг айтишича, икки давлат низони буткул тўхтатиш, дипломатик муносабатларни қайта йўлга қўйиш ва бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олган. 

Қизиқ жиҳати, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Трампни можарога барҳам беришда ёрдам бергани учун олқишлаб, уни Тинчлик учун “Нобель” мукофотига номзод қилиб кўрсатишларини айтди. 

- Президент Трамп бўлмаса, ким “Нобель” мукофотига лойиқ?" — деди Алиев.

Дональд Трамп президентлик лавозимидаги иккинчи муддатининг дастлабки ойлариданоқ ўзини глобал тинчликпарвар шахс сифатида кўрсатишга ҳаракат қилиб келади. Оқ уй уни Камбоджа ва Таиланд ўртасида ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Руанда ва Конго Демократик Республикаси, Покистон ва Ҳиндистон ўртасида тинчлик битимларини имзолашда муҳим рол ўйнаган шахс деб ҳисоблайди. Бироқ Қўшма Штатлар раҳбари ҳалигача Украина - Россия ва Исроил - ҲАМАС зиддиятларини тўхтата олганича йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди

    АҚШ ва Россия етакчилари 15 август куни Аляскада учрашиши кутилмоқда.

    'Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:20

    Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди

    Ҳолат ортидан 30 дан ортиғи фуқаро бедарак йўқолган.

    'Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:12

    'Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:31

    Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

    Бош консулхона томонидан фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилган ҳамда улар 4 август куни мамлакатга қайтарилган.

    'Самарқандда 923 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлик фош этилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:05

    Самарқандда 923 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлик фош этилди

    Кўп қаватли уйнинг қурилиши вақтида 14 хонадон ноқонуний тарзда газ тармоғига уланган.

    'Сочида дрон ҳужумлари сабабли туристлар пляжлардан эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 16:56

    Сочида дрон ҳужумлари сабабли туристлар пляжлардан эвакуация қилинди

    Аэропортда рейслар кечикмоқда, Псоу чегара пости ёпилди.