АсосийДунё

Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди

Воқеа гувоҳи бўлган болалар полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

'Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди'ning rasmi

Туркиянинг Испарта шаҳрида 29 ёшли Афғонистон фуқароси Ҳайр Муҳаммед Раҳимий собиқ турмуш ўртоғи, 28 ёшли Фотима Раҳмонийни тўрт фарзанди — 3, 6, 8 ва 10 ёшли қизлари кўз ўнгида бўғиб ўлдирди. Воқеа Искендер маҳалласидаги хонадонда, кеча кечаси содир бўлган, дея ёзмоқда "zamon.uz". 

Дастлабки маълумотларга кўра, эр-хотин тахминан бир йил аввал ажрашган бўлсада, яқинда яна бирга яшай бошлаган. Номаълум сабабларга кўра келиб чиққан жанжал чоғида Раҳимий собиқ рафиқасини бўғиб, ҳаракатсиз ҳолда қолдирган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари Фотима Раҳмонийни жонлантиришга ҳаракат қилган, аммо у касалхонада вафот этган.

Полиция Раҳимийни воқеа жойида қўлга олди. У бўлимда кўрсатма бергач, суд қарори билан ҳибсга олинган. Марҳуманинг тўрт фарзанди эса полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

Воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Маҳаллий жамоатчилик аёллар ўлими ва оилавий зўравонликка қарши кескин норозилик билдирмоқда, ҳуқуқ ҳимоячилари эса аёллар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кениядаги автоҳалокатда 25 киши вафот этди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 20:46

    Кениядаги автоҳалокатда 25 киши вафот этди

    Қурбонлар дафн маросимига бораётган мактаб автобусидаги йўловчилар бўлгани айтилди.

    'Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 10:28

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

    Тинчлик келишуви АҚШ воситачилигида имзоланди.

    'Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 09:50

    Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди

    АҚШ ва Россия етакчилари 15 август куни Аляскада учрашиши кутилмоқда.

    'Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:20

    Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди

    Ҳолат ортидан 30 дан ортиғи фуқаро бедарак йўқолган.

    'Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:12

    'Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:31

    Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

    Бош консулхона томонидан фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилган ҳамда улар 4 август куни мамлакатга қайтарилган.