АсосийЖамият

Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 4,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди.

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган “Г.Т.” МЧЖ томонидан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. 

Ушбу МЧЖга қарашли 2 та текстиль маҳсулотларга аксессуарлар ишлаб чиқариш ва матоларга гул босиш цехи электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлган. 

Қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 4 миллиард 651 миллион сўмлик зарар етказилган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар