АсосийЖамият

Фарғонада аёл ўқитувчи хорижий тил сертификати йўқлиги сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилди

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

'Фарғонада аёл ўқитувчи хорижий тил сертификати йўқлиги сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида аёл ўқитувчи хорижий тил сертификати йўқлиги ортидан қилинган қаттиқ босим туфайли ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Бошқарманинг ёзишича, ушбу мазмунда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўрганиш жараёнида Фарғона вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида мазкур ҳолат аниқланмаган.

Тарқалган хабарларда аёлга чет тилидан Б2 сертификати йўқлиги учун ишдан бўшаши айтилиб, унга қаттиқ босим бўлгани таъкидланган эди. Бошқарма буни рад этди. 

    Бошқа янгиликлар