АсосийЖиноят

Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди

У фуқарога  “меҳнат стажи” қилиб беришни ваъда бериб, нўмай пул ишламмоқчи бўлган

'Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Хоразм вилояти Гурлан туманида солиқ ходими фуқарони алдаб пул талаб қилди. Бу ҳақда Дахват хавфсизлик хизматининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, туманнинг “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтаган.

“Сўнг мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланди”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда фуқарога нисабатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар