АсосийДунё

ЙИ Украинага Россия активларидан яна 1,6 млрд евро ўтказди

Бу учинчи шундай тўлов бўлиб, аввалги икки “транжс”нинг 90 фоизи Европа тинчлик жамғармаси орқали Украинани қўллашга сарфланган.

'ЙИ Украинага Россия активларидан яна 1,6 млрд евро ўтказди'ning rasmi

Европа Иттифоқи Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан олинган фоиз даромадлари ҳисобидан яна 1,6 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия маълум қилди.

Бу — учинчи шундай тўлов бўлиб, аввалги икки “транжс”нинг 90 фоизи Европа тинчлик жамғармаси орқали Украинани қўллашга сарфланган, қолган қисми эса 2024 йилда ташкил этилган Украина билан кредит ҳамкорлиги механизми орқали йўналтирилган.

Иккинчи “транж” — 1 миллиард евро — 2025 йил баҳорида, биринчи “транж” эса 2024 йилда ўтказилган. Умуман олганда, ЙИънинг Украинага макромолиявий ёрдами 18,1 миллиард еврони ташкил этади. Бу — “Катта еттилик”нинг Украинага 45 миллиард евро ажратишни кўзда тутган кредит дастуридаги ЙИ улуши ҳисобланади.

Маълумот учун, “Транжс” сўзи иқтисодий ва молиявий матнларда ишлатилади ва инглизча транче (француз тилидан олинган) сўзидан келиб чиққан.

Маъноси бирор маблағнинг ёки қарзнинг қисми, босқичма-босқич ажратиладиган тўлови. Масалан, катта кредит ёки ёрдам пули бирданига эмас, балки бир неча бўлакка ажратилади — ҳар бир бўлаги транжс дейилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияда З-байроғи билан суратга тушган ходим ишдан четлатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:14

    Германияда З-байроғи билан суратга тушган ходим ишдан четлатилди

    Ходимининг Россия билан яқин доираларга алоқаси борлиги ҳақидаги хабарлар ортидан ички текширув бошлади.

    'Каллас: Путинга ҳеч қандай имтиёз муҳокама қилинмасин'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:11

    Каллас: Путинга ҳеч қандай имтиёз муҳокама қилинмасин

    Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ҳамда Украина Ташқи ишлар вазири онлайн учрашув ўтказди.

    '“Siemens” Россияга ускуналар етказилгани бўйича текширув бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:08

    “Siemens” Россияга ускуналар етказилгани бўйича текширув бошлади

    Германиянинг “Siemens” компанияси Россияга ўз ускуналари етиб борганлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда.

    'Украина Россия уруши тўхтайдими?'ning rasmi

    Дунё 11.08.2025 18:35

    Украина Россия уруши тўхтайдими?

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш ва музокараларни бошлаш тарафдори пайдо бўлди.

    'Туск: АҚШ Аляска саммити олдидан Европа билан маслаҳатлашишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 11.08.2025 17:38

    Туск: АҚШ Аляска саммити олдидан Европа билан маслаҳатлашишга ваъда берди

    Полша бош вазири: “Ушбу музокараларда хавотир ва умид бирга яшамоқда”.

    'Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 11.08.2025 17:28

    Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда

    Берлин: “Бир кишига қаратилган ҳужумда беш журналист ҳалок бўлиши — изоҳсиз қолдирилмаслиги керак”.