АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди

2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 95 275 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

'Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қураётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 95 275 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда эркаклар 20 ёшгача – 1,4 %, 20-30 ёш – 79,3 %, 31-40 ёш – 13,2 %, 41 ёш ва ундан катталар – 6,1 % ни ташкил қилган. Аёллар эса 20 ёшгача – 34,0 %, 20-30 ёш – 54,2 %, 31-40 ёш – 9,1 %, 41 ёш ва ундан катталар – 2,7 % дан иборат.

    Бошқа янгиликлар