АсосийДунё

Президент: “Толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлса-да, пахта спекуляцияси билан шуғулланаётганлар бор”

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселекторда тўқимачилик соҳасидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш чораларига эътибор қаратилди.

'Президент: “Толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлса-да, пахта спекуляцияси билан шуғулланаётганлар бор”'ning rasmi

Сўнгги 5 йилда тармоқда 3,5 млрд долларлик 396 та йирик корхона ишга тушди, 500 мингдан ортиқ одам банд бўлди.

Аммо ишлаб чиқариш ва экспорт суръатларининг секинлашиши, пахта нархининг сўнгги уч йилда икки баравар тушиб кетиши корхоналарни қийин аҳволга солмоқда.

Президент айрим “уддабуронлар” арзон давлат ресурсидан фойдаланиб, пахта савдоси билан шуғулланаётганини танқид қилди.

Шунингдек, тармоққа 2,2 млрд долларлик кредит қарзи, халқаро сертификатга эга корхоналарнинг эса атиги 16 фоиз экани қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар