Бухоролик 1997 йилда туғилган, аввал ҳам фирибгарлик учун судланган шахс ўзини сайёҳлик фирмаси вакили сифатида таништириб, уч фуқародан ишчи виза орқали Хорватияга юбориш эвазига 6000 доллар сўраган.
У 3000 долларни олаётганда Тошкентда қўлга олинган.
Наманганлик 1999 йилда туғилган шахс эса акаси Хорватияда ишлашини айтиб, уч кишидан жами 7800 доллар талаб қилган. У 3900 долларни олаётганда Янги Наманган туманида ушланган.
Ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.