2025 йил 31 июлда қабул қилинган ЎРҚ-1078-сон Қонун билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга киритилган янгиликларга кўра, агар сотувчи товарни келишилган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан дақиқа, соат ёки кун учун товар нархининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Шартномада ушбу пеня миқдорини 0,5%дан кам қилиб белгилаш тақиқланади. Бу норма жисмоний шахс — истеъмолчилар манфаати йўлида жорий этилган.
Охирги йилларда товар кечикиши билан боғлиқ шикоятлар кескин ошган:
2022 йил – 500 та мурожаат,
2023 йил – 1 373 та,
2024 йил – 4 213 та.
Кўпчилик ҳолатлар маиший техника, мебель ва автомобиллар етказиб беришдаги кечикишлар билан боғлиқ.
Қонуннинг мақсади — фуқаролар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, сотувчилар масъулиятини ошириш ва адолатли бозор муҳитини шакллантиришдир.