Германиянинг Пассау шаҳри ва унинг атрофидаги ичимлик сувида энтерококк бактериялари топилди. Маҳаллий аҳолига сувни истеъмол қилишдан олдин қайнатиш тавсия этилди.
Der Spiegel’нинг ёзишича, ҳозирда сув тизимида хлор билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Чекловлар қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум. Энтерококклар юрак ички пардасининг яллиғланиши, сийдик йўли инфекцияси ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.