Бугун, 15-август, Покистонда кучли муссон ёмғири сабабли камида 160 киши вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг 110 нафари тоғли Хайбер-Пахтунхва вилоятида яшаган. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.
Покистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили сўзларига кўра, сел ва кўчкилар сабабли Хайбер-Пахтунхва вилоятининг ўзида 110 кишининг ҳалок бўлгани ва 60 кишининг жароҳат олгани аниқланган. Оқибатда Бунер, Бажаур, Мансеҳра ва Баттаграм туманлари фалокат юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар сифатида эълон қилинган.
Агенcе Франcе-Прессеънинг тасвирларида Бажаур тумани, Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда, одамлар лой босган тепаликни ковлаётгани акс этган. Яқин атрофдаги дала майдонида жаноза намозлари бошлангани ва одамлар мотам тутаётгани кўринган.
Покистон метеорология хизмати шимоли-ғарбий ҳудудлар учун кучли ёмғир хавфи ҳақида огоҳлантириш берган. Аҳоли хавфли ҳудудларга ортиқча чиқмасликка чақирилган. Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда эса қутқарувчилар лой ва вайроналар орасидан жасадларни олиб чиқмоқда.