Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатиш учун бир қатор шартларни илгари сурмоқда.
Улар қуйидагилар:
— Сулҳ фақат тўлиқ келишувдан сўнг амалга оширилади;
— Украина армияси Донецк ва Луганскдан тўлиқ чиқиши керак;
— Херсон ва Запорожеда фронт чизиғи музлатилиши таклиф қилинмоқда;
— Россия Суми ва Харьков вилоятларидан чиқишга рози;
— Қрим устидан Россия суверенитети расман тан олиниши керак;
— Россияга қарши санкциялар, камида қисман, бекор қилиниши шарт;
— Украинага НАТОга кириш қатъий тақиқланади;
— Украина хавфсизлик кафолатлари олиши мумкин;
— Украина ҳудудида рус тилига расмий мақом ва Рус православ черкови фаолиятига кафолат талаб этилади.
Бу шартлар Украина ва Ғарб томонидан ҳали расман рад этилмаган, аммо Зеленский ва Ғарб етакчилари аввалроқ бундай “шартлар билан тинчлик”ни қабул қилмаслигини билдирган эди.