АсосийДунё

Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан мамлакатдаги шифохона ёниб кетди

Россиянинг Волгоград шаҳрида украин дронлари ҳужумидан сўнг нефтни қайта ишлаш заводи ва шифохона биносида ёнғин юз берди.

'Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан мамлакатдаги  шифохона ёниб кетди'ning rasmi

19 августга ўтар кечаси Волгограддаги “Лукойл” компаниясига қарашли нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ)га дронлар зарбасидан сўнг ёнғин чиққани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори Андрей Бочаров баёнот берди.

Шунингдек, шаҳардаги 16-сонли касалхона биносининг том қисмида ҳам аланга чиққани тасдиқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, беморлар бошқа бўлимларга кўчирилган.

Маҳаллий манбаларга кўра, Волгоград ва унинг атрофида бир кечада 15 дан ортиқ портлаш овозлари эшитилган. Россия Мудофаа вазирлиги тунги ҳужум чоғида 13 та дрон уриб туширилганини маълум қилган.

Мазкур НҚИЗ бир неча кун олдин ҳам ҳужумга учраган эди. Украина томони бу завод Россия армиясини ёқилғи билан таъминлаётганини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

    'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.06.2026 11:33

    АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.