АсосийДунё

КХДР ядровий кучини кескин оширишга бел боғлади

Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Корея билан кескинлик ортаётган бир пайтда ядровий қуролланишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

'КХДР ядровий кучини кескин оширишга бел боғлади'ning rasmi

19 август куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ҳарбий-денгиз кучлари эсминецига ташрифи давомида мамлакат ядровий арсеналини “тезкор суръатларда” кенгайтириш лозимлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, минтақавий хавфсизлик тобора кескинлашиб бораётган бир шароитда мавжуд ҳарбий назария ва амалиётда туб ўзгаришлар талаб этилмоқда.

Бу баёнот Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги “Улчи Фреэдом Shield” ҳарбий машғулотлари фонида янгради. Пхенян бу машқларни “босқинчилик ҳаракати” деб ҳисоблайди. Ким Чен Ин уларни “уруш қўзғатишга бўлган очиқ-ойдин истак” деб баҳолади.

Аввалроқ Жанубий Корея ўз дала машғулотларининг бир қисмини сентябрга кўчиришини маълум қилган эди. Бу ҳаракат мулоқотга йўл очиш мақсадини кўзласа-да, Пхенян томонида ижобий жавобга учрамади.

Шунингдек, Шимолий Корея Жануб билан муносабатларни конституциявий даражада рад этишга тайёрланаётгани ҳам хабар қилинганди. Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон эса Жанубни “энг душманона давлат” деб атаган.

    Бошқа янгиликлар