АсосийЖиноят

Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

ДХХ чегара қўшинлари ва ички ишлар идоралари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 2005–2006 йилларда туғилган икки нафар шахс 20 кгдан ортиқ “опий” ва 41 кг “гашиш”ни Тожикистондан олиб кириш пайтида ушланди. Кейинчалик уларнинг шериклари ҳам қўлга олинди.

Тошкент вилоятидаги операцияда эса Қозоғистон орқали мамлакатга кирган мармар тош ичига яширилган 7,9 кг “Мефедрон” топилди. Текширув жараёнида бу моддаларни Россиядан олиб келиб, Ўзбекистондаги харидорга етказиб бериш режаси фош этилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситалари олиб сотиш билан шуғулланган аёл ва унинг ўғли ҳам қўлга олинди. Улардан қарийб 10 кг “опий” ва “гашиш” мусодара қилинди.

Жами 79 кг 744 грамм гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди. Барча гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

    'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

    3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

    'Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум қилинишича, “фирибгар” мазкур “ёрдами” эвазига фуқародан 200 миллион олмоқчи бўлган.