Сурхондарё вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Олтинсой туман бўлими раҳбари ва туман сув таъминоти муҳандиси 5 миллион сўм эвазига қарздор фермер хўжалигини электр тармоғига қайта улаб беришга келишган.
Фарғонада эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси ходими 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги билан боғлиқ ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора олган.
Ҳар икки ҳолатда ҳам ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда гумондорлар пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.