АсосийДунё

Швецияда 50 йилдан сўнг илк бор янги атом реакторлари қурилади

“Ringxals” атом электр станцияси ҳудудида 3–5 та мини АЭС барпо этилиши режалаштирилмоқда.

'Швецияда 50 йилдан сўнг илк бор янги атом реакторлари қурилади'ning rasmi

Швеция ҳукумати 21 август куни мамлакатда янги авлод атом реакторлари қурилиши бошланишини эълон қилди.

Унга кўра, жануби-ғарбий ҳудудда жойлашган “Ringxals” АЭСда 3 дан 5 тагача кичик модуль реакторлар (СМР – small modular reactors) барпо этилади.

Улар тахминан 1500 мегаватт қувват ишлаб чиқаради, бу эса икки тўлиқ ҳажмдаги реакторга тенг.

Бу сўнгги 50 йил ичида мамлакатда қуриладиган илк атом реакторлари бўлади.

1980 йилда ўтказилган референдумда Швеция аҳолиси атом энергиясидан босқичма-босқич воз кечишга овоз берган ва шундан буён 12 реактордан 6 таси ёпилган эди.

Аммо бугунги кунда сиёсий кўпчилик қайта тикланувчи манбалар билан бирга атом энергетикасини ҳам ривожлантириш тарафдори — бу орқали фосил ёқилғиларга бўлган қарамликни камайтириш кўзда тутилмоқда.

Янги мини АЭСлар тахминан 2035 йилга бориб ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг қурилиши анъанавий реакторларга нисбатан тез ва иқтисодий жиҳатдан арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мексикада ўтлоқдан чирий бошлаган 6 нафар эркакнинг танасиз боши топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:21

    Мексикада ўтлоқдан чирий бошлаган 6 нафар эркакнинг танасиз боши топилди

    Тергов полицияси ходимлари ва экспертлар воқеа жойига етиб борган ва дастлабки текширув ишларини бошлаган.

    'Путин Меҳрибон Алиевани табриклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:30

    Путин Меҳрибон Алиевани табриклади

    Россия ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятлар фонида Президент Владимир Путин Озарбайжоннинг биринчи витсе-президенти Меҳрибон Алиевани туғилган куни билан табриклади.

    'Германиялик альпинистлар 4000 метр баландликда қутқарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:11

    Германиялик альпинистлар 4000 метр баландликда қутқарилди

    Швейцария Алп тоғларида қолиб кетган икки нафар германиялик альпинист бир кеча-кундуз давомида ёрдам кутишга мажбур бўлди.

    'Токаев ва Жапаров учрашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:08

    Токаев ва Жапаров учрашди

    Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари икки томонлама ҳамкорлик, тарихий яқинлик ва халқаро дўстлик руҳида суҳбатлашди.

    'Трамп: Байден Украинага ҳужум қилишга рухсат бермади, шунинг учун ғалаба имконсиз'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:35

    Трамп: Байден Украинага ҳужум қилишга рухсат бермади, шунинг учун ғалаба имконсиз

    Дональд Трампнинг айтишича, Жо Байден Украинани Россияга қарши ҳужум қилишдан тийиб, урушда ғалаба қозониш имкониятини йўққа чиқарган.

    'Илҳом Алиев: “Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр туриши лозим”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:17

    Илҳом Алиев: “Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр туриши лозим”

    Президентга кўра, мамлакатнинг хавфсизлиги кафолати — ўзи ва “қуролли кучларидир”