АсосийЖамият

Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда амалга оширилганини маълум қилди.

Қайд қилинишича, Uzbekistan Airports АЖ буюртмачилигида жами 6,8 млрд сўмлик “боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.

Таъкидланишича, танловда иштирокчилар учун ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек ўзаро аффилланган шахслар (яъни ўзаро боғлиқлик ва манфаатдорлик) иштирок этгани ва баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланган.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинган. Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:14

    Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

    Volvo машинасига юкланган товарлар текширилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган катта миқдордаги товар автотранспортга юклангани фош бўлди.

    'Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:15

    Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    Эрнинг бу қилмишига рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

    'Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:59

    Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади

    Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади. Аммо судьянинг хатти-ҳаракатлари устидан текширув ўтказилиши белгиланди.

    'Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди

    Қорамол инспекторга тан жароҳати етказганлиги сабабли ходим шифохонага ётқизилган. Бошқаларга ҳам зарар етмаслиги учун буқа отиб ўлдирилган.

    'Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    'Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди'ning rasmi

    Жамият 22.08.2025 18:37

    Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди

    Ушбу пул жўнатиш қурилмасида 5 миллион 263 минг сўм пул маблағлари бўлган.