АсосийДунё

Трампнинг элчиси Украинада орден билан тақдирланди

АҚШ президентининг махсус элчиси Украина мустақиллиги куни тадбирида биринчи даражали ордени билан мукофотланди.

'Трампнинг элчиси Украинада орден билан тақдирланди'ning rasmi

Киевда ўтказилган мустақиллик байрами тантанасида Зеленский Трампнинг махсус вакили Кит Келлогни давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун орден билан тақдирлади.

Тантанада Канада янги бош вазири Марк Карни ҳам иштирок этди. У биринчи расмий ташрифида Украинага 1 миллиард Канада доллари (тахминан 617 миллион евро) миқдорида ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди.

Маълумот учун, Кит Келлог АҚШнинг истеъфодаги генерали, Дональд Трамп президентлиги даврида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилардан бири бўлган. 

У ҳозирда Трампнинг халқаро масалалар бўйича махсус элчиси сифатида фаолият юритмоқда.

    Бошқа янгиликлар