21 август куни қабул қилинган қонунга кўра, Ўзбекистонда ҳомийлик хайрияларини йиғиш аниқ тартибга солинди.
Йиғимлар фақат маълум ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб ва белгиланган муддат доирасида амалга оширилади.
Тартибга амал қилмаслик фуқаролар учун 1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача, мансабдор шахслар учун эса 2 млн 60 минг сўмдан 2 млн 884 минг сўмгача жарима билан жазоланади.
Маълумот учун, яқинда фуқароларни чув тушириб, ёлғон хайрия йиғаётган 3 нафар шахс қўлга олинганди.