Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 2025 йил 7 ойлик ташқи савдо айланмаси 44,4 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,37 млрд долларга ёки 19,9 фоизга ошди.
Энг йирик ўзгариш – 7,7 млрд долларлик олтин экспорти бўлди, бу тарихий рекорд саналади. Хитой эса асосий савдо ҳамкори сифатида мустаҳкамланиб, умумий айланманинг 18,2 фоизини ташкил этди.
БАА, Ҳиндистон, Афғонистон ва Нидерландия билан савдо ҳажми сезиларли ошган бўлса-да, Литва, Туркманистон, Жанубий Корея, АҚШ ва Туркия билан савдо салмоғи камайди.