АсосийЖамият

Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди

Наманганда ҳоким, Зангиотада эса қишлоқ хўжалиги бўлими ходими жиноят устида қўлга олинди.

'Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Наманган шаҳрида ҳоким ва бир МЧЖ раҳбари 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини расмийлаштириб бериш ва молиявий кўмак эвазига фуқародан 60 минг доллар пора талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида МЧЖ раҳбари ушбу пулни олаётганида далиллар билан ушланган.

Сўнгра тадбир давом эттирилиб, шаҳарнинг ўз ҳокими девонхона мудири орқали поранинг ўз улушини олаётганида қўлга олинган.

Ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Зангиота туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар пора сўраган.

У 20 минг долларни олаётганида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Унга ҳам худди шундай моддалар — 168-модда 4-қисм “а” банди ва 28,211-модда 3-қисм “а” банди бўйича жиноят иши очилган, ҳозирда у ҳам қамоққа олинган.

Расмийларга кўра, тергов жараёнида бошқа ноқонуний ҳаракатлар ҳам ўрганилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    “Тошкент–Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган автомобилдан йирик миқдордаги сохта долларлар топилди. Гумонланувчи пулларни муомалага киритмоқчи бўлган.

    'Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир фуқаронинг тан жароҳати олгани айтилган воқеа Навоий шаҳридаги ресторанда юз берган.

    'Пискент полигони ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Пискент полигони ёпилди

    2 сентябрдан бошлаб Пискент синов майдонида импорт автомобилларини текшириш амалиёти расман тўхтатилди.

    'Августда палов нархи сезиларли ўзгармади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Августда палов нархи сезиларли ўзгармади

    Айрим ҳудудларда озгина арзонлаш кузатилди.

    'Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси ўққа тутилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси ўққа тутилдими?

    Ижтимоий тармоқларда Марказий Осиёнинг икки давлатидаги чегарасида отишмали воқеа юз бергани айтилмоқда.

    'Ерда кучли геомагнит бўрон кузатилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:29

    Ерда кучли геомагнит бўрон кузатилмоқда

    Мутахассислар бу ҳолат камида 15 соат давом этишини айтишмоқда.