Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 августдан 3 сентябргача давом этган Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи ўз якунига етди. Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор муҳим учрашувлар ва халқаро тадбирларда иштирок этди.
Президент сафар доирасида Тяньтсзинь шаҳрида ўтган ШҲТ саммитининг норасмий тадбирларида қатнашди, 1 сентябрь куни эса ташкилотнинг давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ва “ШҲТ+” форматидаги учрашувда нутқ сўзлаб, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга доир ташаббусларни илгари сурди.
2 сентябрь куни Пекинда ХХР Раиси Си Сзинпин билан музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланди. Шу куни Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам учрашув ўтказди.
Президент, шунингдек, Хитой Бош вазири Ли Сян, хорижий делегациялар раҳбарлари ва бизнес вакиллари билан самарали музокаралар олиб борди.
3 сентябрь куни Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди. Ташриф якунида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб кетди.