АсосийСпорт

Бразилияда пенальтини қайтарган дарвозабон ҳалок бўлди

Мини-футбол учрашувида сейвдан сўнг байрам қилмоқчи бўлган спортчи ҳушини йўқотиб, майдонда жон берди.

'Бразилияда пенальтини қайтарган дарвозабон ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилияда мини-футбол учрашуви пайтида фожиали ҳолат қайд этилди. 34 ёшли дарвозабон пенальтини қайтарганидан сўнг бир неча лаҳза ўтиб майдонда вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, пенальти зарбасини тўсиш пайтида тўп дарвозабоннинг кўкрагига куч билан теккан. У муваффақиятли сейвдан сўнг гол байрамини нишонлашга киришган, бироқ ортидан ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.

Зудлик билан чақирилган тиббиёт ходимлари спортчини тез ёрдам машинасида Сан-Мигел шаҳридаги шифохонага етказишган. У ерда шифокорлар қарийб бир соат давомида унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринган. Афсуски, барча уринишлар самара бермаган ва у вафот этган.

Фожиа содир бўлган Аугусту муниципалитети ҳудудида расман мотам эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар