АсосийДунё

Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди

Улар ИШИД ва “Ал-Қоида” билан боғлиқ гуруҳлар таркибида фаолият юритган.

'Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди'ning rasmi

Суриянинг Идлиб вилоятида ўтказилаётган кенг кўламли амалиётлар чоғида бир неча ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди.

Улар ИШИД ва “Ал-Қоида”га алоқадор қуролли тузилмалар аъзоси бўлгани маълум қилинди.

Хавфсизлик манбаларига кўра, июнь ойида “Абу Дужана” лақабли ҳарбий инструктор Аюб, августда эса Ислом исмли шахс ушланган.

3 сентябрь куни эса Ҳарам ҳудудида ИШИДга тегишли ячейка фаолияти тўхтатилиб, унда Ўзбекистон ва Ироқ фуқаролари ҳибсга олинган.

Мутахассислар бу чоралар Идлибдаги назоратни мустаҳкамлаш ва хорижлик жиҳодчалар таъсирининг олдини олишга қаратилганини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар