АсосийДунё

Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?

Олдинги суд мажлиси гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилган.

'Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?'ning rasmi

Бугун, 8 сентябрь куни соат 16:00 да жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида диний олим ва блогер, “Азон Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг суди давом эттирилди. Бу ҳақда “Azon Global” маълум қилди.

Қайд этилишича, судда қатнашиш учун қатор жамоатчилик вакиллари, журналистлар ҳамда Мубашшир Аҳмаднинг яқин қариндошлари суд биноси олдида йиғилган. Судга кираётганлардан овоз ёзиш, тасвирга олиш ускуналари ҳамда қўл телефонларини топшириш сўралган.  

Олдинги суд мажлиси жорий йилнинг 19 август куни гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилган эди. Шунга қарамай, иккинчи суд мажлисида қатнашган гувоҳлар ҳам қўйилаётган айбловлар учун етарлича далил келтира олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, шу боис ҳам Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар сирасидан “миллатлараро низо қўзғатиш” айблови олиб ташланган. Ўз навбатида гувоҳлардан бирининг даъвоси ҳам бекор қилинган.

“Афсуски суд мажлиси яна қолдирилиб, 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Бунга устозни сўроқ қилишга  вақт етмагани сабаб қилиб кўрсатилган”, — дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:20

    Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Берлин Трампнинг Украина бўйича режасини аввалдан билган деган даъволарни рад этди.

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35