Самарқанд вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳовлисидаги дарахт тагидан Тожикистон Республикасидан келтирилган 960 гр “опий” моддаси кўмиб қўйилганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Darakchi.uz га хабар берди.
Худди шундай, Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги оғилхонада 25 кг 520 гр “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлиги сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.