Россия олимлари дунё илм-фанидан ўртача уч йил ортда қолмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодиёт мактаби илмий раҳбари Рубен Ениколопов маълум қилди.
Мутахассиснинг айтишича, мамлакатдаги етакчи илмий журналларда нашр қилинаётган мақолалар дунёда аллақачон икки-уч йил муҳокама қилинган мавзуларни қамраб олмоқда.
Ениколоповнинг сўзларига кўра, санкциялар туфайли россиялик тадқиқотчилар хориждаги илмий изланишлар натижаларига тўғридан-тўғри кира олмаяпти, бу эса уларни долзарб ғоялар ва халқаро илмий муҳокамалардан четда қолдирмоқда.
Бундан ташқари, 2015–2024 йиллар оралиғида Россияда илмий кадрлар сони ҳам камайган: докторлар сони қарийб 23 фоизга, фан номзодлари эса 19 фоизга қисқарган.