Пойтахтдаги Қумариқ кўчаси 325 мм диаметрли, 1000 метр узунликдаги иссиқлик қувурларини янгилаш ишлари туфайли вақтинча ёпилади.
Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилди:
— 61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиэв, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводигача;
— 66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводигача;
— 52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида қатнайди.
Транспортдаги вақтинча ўзгаришлар қувурларни янгилаш ва хизмат сифатини яхшилашга қаратилган. Йўловчилардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўралган.