Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистонда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.дан ишга жойлаштириш эвазига 32 миллион сўм олаётганида ушланди.
Худди шундай ҳолат Қашқадарёда ҳам аниқланган. Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқарони танишлари ёрдамида марказий поликлиникага ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1 000 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.