АсосийЖамият

Нотариуслар учун ёш чегараси оширилди

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси оширилади.

'Нотариуслар учун ёш чегараси оширилди'ning rasmi

Президентнинг тегишли қарорига асосан нотариуслик фаолияти билан шуғулланиш учун ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 март санасидан БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади.

Бунга нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб, ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб киритилади.

Шунингдек, ижро хатлари ёзиш тартиби ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар учун ҳам жорий этилади.

2026 йил 1 апрелдан эса Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади. Бу Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра нотариус розилиги билан 70 ёшгача ўзгартирилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.