АсосийЖамият

Иситиш мавсумидаги бир марталик ёрдам кимларга берилади?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу ҳақда маълумот берди.

'Иситиш мавсумидаги бир марталик ёрдам кимларга берилади?'ning rasmi

Иситиш мавсумида 1 млн сўм миқдоридаги бир марталик ёрдамни кимлар олиши айтилди. Бу ҳақда ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 134-қарорига мувофиқ 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Бир марталик ёрдамни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар, “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилалар олади.

Хабарга кўра, “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда қуйидаги тоифага кирувчи оилалар инобатга олинади:

 боқувчисини йўқотган оилалар;

 оила аъзоларида I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

 ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар;

 газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва марказлаштирилган иситиш тизими йўқ бўлган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар;

 бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи оилалар;

 узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслар яшайдиган оилалар;

 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда  ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонликлар Россияга кириши учун “загран” паспорт талаб қилинмаслиги мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Ўзбекистонликлар Россияга кириши учун “загран” паспорт талаб қилинмаслиги мумкин

    Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз режим ўрнатилган.

    'Ўзбекистонда давлат бюджет пули қаерга кетябди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:58

    Ўзбекистонда давлат бюджет пули қаерга кетябди

    Ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағ жами харажатларнинг 49,8 фоизини ташкил этади.

    'Нукусдаги дала ўқув машғулоти вақтида портлаш рўй берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Нукусдаги дала ўқув машғулоти вақтида портлаш рўй берди

    Портлаш ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида юзага келган.

    'Пойтахт аҳолисига пулли “парковка” ларда имтиёз берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:26

    Пойтахт аҳолисига пулли “парковка” ларда имтиёз берилади

    Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.

    'Нотариуслар учун ёш чегараси оширилди'ning rasmi

    Жамият 10.09.2025 21:19

    Нотариуслар учун ёш чегараси оширилди

    2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси оширилади.

    'Ангрендаги ЙТҲ қурбонлари сони 13 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият 10.09.2025 18:15

    Ангрендаги ЙТҲ қурбонлари сони 13 нафарга етди

    ЙТҲ Цемент олиб кетаётган Shacman русумли юк машинаси темирйўл кесишмасида бошқарувни йўқотгани натижасида содир бўлган.