Қосим-Жомарт Тоқаев парламент ислоҳоти ҳақидаги таклифини “Тинчлик ва келажак ҳуқуқ орқали” номли халқаро форумда изоҳлади.
Унга кўра, ислоҳотнинг асосий мақсади – сиёсий тизимнинг институционал пойдеворини мустаҳкамлашдир.
Президент “кучли президент – таъсирчан парламент – ҳисобдор ҳукумат” модели сақланиб қолишини, референдум орқали қарорлар қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.
У, шунингдек, Қозоғистонни технологик жиҳатдан илғор давлатга айлантиришни асосий мақсад сифатида қайд этди.