АсосийЖамият

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди

Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп.

'Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари миқдори ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ўсди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 2025 йил январь—август ойларида 12,1 млрд долларни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.

Август ойигача трансферлар миқдори ойма-ой ўсиб борган:

• январда — $1,06 млрд;

• февралда — $1,07 млрд;

• мартда — $1,21 млрд;

• апрелда — $1,43 млрд;

• майда — $1,64 млрд;

• июнда — $1,78 млрд;

• июлда — $1,97 млрд;

• августда — $1,86 млрд.

 Фақат августда ундан аввалги ойдаги ўсишга нисбатан паст кўрсаткич қайд этилган.

 Биринчи ярим сентябрь Ўзбекистонга пул ўтказмалари 27 фоизга ошиб, 8,2 млрд долларга етганди. Бу борада Россия ҳали ҳам етакчиликни сақлаб келмоқда. Пул ўтказмаларининг 6,4 млрд доллари ёки 78 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келади. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, Қирғизистон, Литва ва бошқа давлатлардан пул жўнатилган.

Россияда мигрантларнинг топаётган иш ҳақидан юқори миқдорда хорижга пул ўтказиши тақиқланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси 9 сентябрь куни Давлат думасига киритилди. Унга кўра, мигрантлар ойлик даромадидан ортиқ маблағларни ўтказиш учун пул манбаининг қонунийлиги ҳақида декларация тақдим этиши керак. Таклиф яширин иқтисодиёт ва ноқонуний молиявий оқимларга қарши курашга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:42

    Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди

    Банк назорати қўмитаси томонидан 51 та масала кўриб чиқилди.

    'Хоразмда 2 млрд 400 млн долларлик янги лойиҳалар тайёрланган'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:38

    Хоразмда 2 млрд 400 млн долларлик янги лойиҳалар тайёрланган

    Президентга Хоразм вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Тошкент аэропортида жорий йил бошидан бугунгача 500 дан ортиқ тақиқланган буюмлар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Тошкент аэропортида жорий йил бошидан бугунгача 500 дан ортиқ тақиқланган буюмлар мусодара қилинди

    Мазкур буюмларнинг аксарияти йўловчилар ва экипаж хавфсизлиги учун потенциал таҳдид ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда уч ой ичида қанча ҳайдовчи жарима баллари олгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:54

    'Ўзбекистонлик 130 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:49

    Ўзбекистонлик 130 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон тарихида биринчи марта 130 ёшли онахоннинг туғилганлик факти белгиланди. Бувайдалик Ҳувайдо момонинг ёши 130 да эканини исботловчи факт топилди.

    'Тошкентга келаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:08

    Тошкентга келаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

    Бортида 91 киши бўлган самолёт ҳодиса оқибатида ортга қайтди.