АсосийЖамият

Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди

Банк назорати қўмитаси томонидан 51 та масала кўриб чиқилди.

'Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди'ning rasmi

Марказий банк август ойида айрим қоидабузарликлар учун 9 та банкка санкция қўллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг август ойидаги йиғилишларида 51 та масала кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган.

Унга кўра, ўтказилган инспекция текширувлари давомида қоидабузарликлар учун 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Шунингдек, нормативларга риоя этилмагани, муаммоли кредитларни ундириш ва қолдиғини камайтириш юзасидан режа-графиклар ижроси бажарилмаганлиги туфайли 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилоти ҳам санкциялар қўлланишидан огоҳлантирилган.

Устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та банкка берилган лицензия чақириб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.