АсосийЖамият

Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти

Тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

'Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти'ning rasmi

Бу бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидани давлат мукофотини тиббиёт (медицина) соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида беришни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳасини эълон қилди.

Лойиҳада таъкидланишича, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшлар, айниқса иқтидорли хотин-қизлар фаол иштирок этиб, илмий-тадқиқот ишлари, янги даволаш усуллари, профилактика дастурлари ва инновацион тиббий технологиялар орқали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Қарор лойиҳасида ана шундай ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳада, жумладан, 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-2326-сон Фармонга тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда Давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш каби масалалар ҳал қилинган.

Ўз навбатида, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритиши белгиланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.