Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалига сазовор бўлди.
-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Фазлиддин Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалабага эришиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.
Финал:
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Киван Рами (Болгария) 5:0
Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.
Ярим финаллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова — Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Лаша Гурули (Грузия) рақиб рингга чиқмади
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Габриэл Веочич (Хорватия) 5:0
-51 кг: Феруза Казакова — Бусе Наз Чакироглу (Туркия) 1:4
-70 кг: Азиза Зокирова — Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Михаил Фарес (Австрия) 5:0