АсосийЖиноят

Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди

Аёл “темир дафтар”га киритиш илтимоси билан келган эди.

'Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди'ning rasmi

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳалла раиси аёлга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракат қилгани учун суд қарори билан 3 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар берди.

Аёл 18 июнь куни “Аёллар дафтари”га киритиш масаласи бўйича маҳаллага мурожаат қилган, бироқ эртаси куни раисдан тунги вақтда номақбул хабарлар олган.

19 июнь куни маҳалла биносига борганида, у раисни ходим билан спиртли ичимлик истеъмол қилаётган ҳолатда учратиб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

4 сентябрь куни суд раисни айбдор деб топиб, 3 сутка қамоқ жазоси тайинлади. Аммо суд қарорида унинг лавозимидан четлатилиши ҳақида маълумот келтирилмаган.

Жамоатчилик бу каби шахслар раҳбарлик лавозимида қолмаслиги кераклигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди'ning rasmi

    Жиноят 29.12.2025 10:35

    Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди

    Шаҳар полицияси Янги йил арафасида ҳазиломуз акция ўтказиб, машҳур кино қаҳрамонини “топган”ларга 10 минг доллар мукофот ваъда қилди.

    'Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2025 03:58

    Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди

    Кўмир омбори раҳбарлигига тайинлаш ва вагонлар сонини оширишни ваъда қилган амалдор 40 минг доллар талаб қилган.

    'Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 14:57

    Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

    Маҳкум жазонинг дастлабки уч йилини қамоқда, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўтказади.

    'Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак  қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 05:40

    Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак қамалди

    Туркистон вилоятида содир бўлган резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукм чиқарди.

    'Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 22.12.2025 04:39

    Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан ушланди

    Пойтахтда фаолият юритувчи адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2025 07:56

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.