АсосийЖамият

Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?

Тошкент шаҳар ФВБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ берди.

'Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?'ning rasmi

Бугун, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида электрон пештахтада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 07:26 да Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида электрон реклама пештахтаси ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:31 да етиб бориб, ёнғин соат 07:40 да ўчирилган. 

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Айрим ОАВлари мазкур воқеани келган Жанубий вокзал яқинида содир бўлганини ёзмоқда.

    Бошқа янгиликлар