АсосийСпорт

Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди

Ўзбекистонда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган спортчилар ва мураббийлар Президент совғаси билан тақдирланди.

'Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди'ning rasmi

Олтин медаль соҳибларига BYD Champion Song автомобили ва 15 минг доллар, кумуш медалдорларга эса BYD Chazor ҳамда 7 минг доллар, бронза медаль эгалари эса BYD Chazor ва 3,7 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди. Мураббийларга ҳам бир марталик пул мукофотлари берилди.

Мукофотларни Президентнинг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров топширди. Улар спортчиларни қутлаб, келгусидаги ютуқларда омад тилади.

Тақдирланганлар номидан Руслан Нурудинов, Абдумалик Халоков, Тўлқин Қиличев ҳамда спортчи Жавоҳир Умматалиэвнинг отаси Туробжон Умматалиэв миннатдорлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар