АсосийЖамият

Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан болалар омбудсмани хабар берди.

'Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган эркакка жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида вояга етмаган 15 ёшли қиз турмушга берилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 8 июль куни Денов туманида яшовчи 1958 йилда туғилган аёл  вояга етмаган набирасини 1997 йилда туғилган М.Р.га турмушга бериш маросимини ташкил қилган. Қиз вояга етмагани сабабли никоҳ қонунда кўрсатилган тарзда қайд этилмаган бўлсада 1950 йилда фуқаро уларга моддий манфаат эвазига шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан  жорий йилнинг 22 сентябрь куни фуқаро И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 125-1-моддаси (никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш), фуқаро М.Р.га нисбатан эса Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

“Болалар омбудсмани вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳар қандай эрта никоҳ ҳолатларини қоралайди ва бундай ҳолат бола ҳуқуқларини жиддий бузилиши ҳисобланиши ҳамда қонунда белгиланган тегишли  маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида эслатади”, —  дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар